Кучли жамоалар сараланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099 сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда спортнинг оммавий турларига меҳнаткашларни жалб қилиш, уларни саломатлигини спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 25 февраль куни Ғиждувон туманидаги 60-сон ўрта умумтаълим мактаби спорт залида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида  спортнинг  волейбол тури бўйича “Касаба уюшмаси кубоги” учун спорт мусобақаси  ўтказилди.

  Волейбол бўйича “Касаба уюшмаси кубоги” мусобақаларида 7 та тармоқ касаба уюшмалари тасарруфидаги  корхона ва ташкилотлардан 13 та ҳаваскор волейбол жамоалари қатнашди.

Мусобақа якунлари бўйича 1-ўринни Ғиждувон  туман “Буктарой” ҳудудида жойлашган мактаблардаги  волейбол жамоаси, 2-ўринни Ғиждувон туман ҳокимлиги ҳамда  3-ўринни тумандаги 34-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси қўлга киритди. Ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан кубок, диплом ва  қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, “Энг чаққон ўйинчи, “Ғалабага бўлган интилиши юксак жамоа”,”Фаол иштирок этган жамоа” номинациялари бўйича ғолиб ва совриндорларга тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашларининг диплом ва совғалари топширилди.

Тадбирни очилиш маросимида Ғиждувон туманидаги ёш эстрада хонандаларининг чиқишлари намойиш этилди. Мусобақа “Истиқлол” телевидениеси орқали ёритилди.

 

 

 

                                                                                                        Р.Нусратова

Маданий-маърифий ва спорт ишлари

                                                                                                   бўлими етакчи мутахассиси

 

Print Friendly, PDF & Email