РАҲБАР ХОДИМЛАР БЕЛЛАШУВИ

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва жамоалар орасида дўстони муҳитни яратиш мақсадида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси   Ғиждувон туман  бўлинмаси кенгаши ва   туман халқ таълими бўлими томонидан  спортнинг волейбол тури бўйича эркаклар ўртасида мусобақа ташкил этилди.  Мусобақада умумтаълим мактабларининг 160 нафар раҳбар-ходимлари иштирок этиб, жамоавий тарзда ўзаро беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра, беллашувларда қўли баланд келган “Бўктарой” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. “Раёнообод” жамоаси иккинчи, “Улфатбиби” жамоаси  учинчи ўринни эгаллади.

“Ходимларнинг доимий равишда спорт билан шуғулланишлари учун  таълим муасссасида  барча шароитлар бор. Раҳбар ҳар доим ҳар ишда ходимларига намуна бўлиши керак. Бугунги ташкил этилган спорт мусобақаси фикримизнинг исботи. Спорт тадбирлари  жамоага кўтаринки кайфият бағишлайди, меҳнат самарадорлиги ошишига замин яратади -”дейди    34-ўрта умумий мактаб  директори   Жўрақул Бозоров

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар тармоқ касаба уюшмаси туман кенгаши  ва “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳудудий бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирландилар.

 

Ю.ҲОМИДОВ

Ғиждувон туман кенгаши ра

Print Friendly, PDF & Email