Таълим ходимлари рағбатлантирилди.

Шофиркон туманидаги Баркамол авлод марказида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги  ПФ-6108- сонли қарорининг  9-банди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг  2020 йил  14  декабрдаги  “Халқ таълими  муассасаларида меҳнат қилаётган ходимларни санаторийларда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан Шофиркон туманидаги 2,35 ва 55-сон умумтаълим мактаб директорлари А.Эргашев, Ф.Нарзуллаев, А.Мухторовларга «Ситораи-Мохи-хоса» санаториясига  бепул йўлланмалар топширилди.

Ўз навбатида Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Мустафоева, Бухоро вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Ҳ.Бешимов,  Шофиркон туман халқ таълими бўлими мудири Р.Атоевлар давлатимиз томонидан  педагогларга кўрсатилаётган эътиборни алоҳида эътироф этишди ва устозларга мустаҳкам соғлиқ, эсда қоларли дам олиш онларини тилашди.

 

       Таълим ва фан ходимлари    Шофиркон

                                                                                              туман кенгаши   ҳисобчиси      Ж.Назаров

Print Friendly, PDF & Email