Ўқув семинари ўтказилди

2021 йил  2 февраль куни  Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси томонидан  Бухоро шаҳар 123- махсус мактаб –интернатда   амалий  ўқув семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда  Олот, Вобкент, Қоровулбозор туманлардан янги сайланган 30 нафар касаба уюшма қўмита раислари  иштирок этишди.  Таълим муассасаси  касаба уюшмаси  қўмитаси раиси  З.Муҳаммедова  иш тажрибаси билан ўртоқлашди.  180 нафар ходимларни бирлаштирган жамоада   касаба уюшмаси  қўмитасининг барча ютуқлари ҳамжиҳатликда, қўмита аъзоларининг  ҳар бир ишга масъулият ва ташаббускорлик билан ёндошганлида эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Семинар  иштирокчиларига касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятига оид видеоролик намойиш этилди   ва  иш юритиш тизими тушунтириб берилди.

“Юз  марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал”, дейди доно халқимиз.  Мен  2020 йилги ҳисобот –сайлов йиғилишида касаба уюшма қўмитаси раиси  этиб сайландим. Бугунги амалий машғулот  мен учун жуда фойдали бўлди,  ишни қандай ташкил этиш, иш ҳужжатларини юритиш  бўйича анча маълумот олдим, ўқувлар амалиёт билан боғлаб ўтказилса, илғор иш тажрибалар ана шундай ўргатилса, яхши натижаларга эришиш мумкин,  ” деб таъкидлади. Қоровулбозор туман  8- мактабгача  таълим  ташкилоти  касаба уюшма қўмитаси  раиси  Болтаева  Гулнаҳол

Л.Бобоева

Олот туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email