Жамоа шартномаси – ходим манфаатлари гарови

Вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг 2020 йилда бажарилиши якунларига  бағишланган йиғилишлар қизғин давом этмоқда. Шу кунга қадар худди шу мазмундаги йиғилишлар вилоятдаги 1026 та бошланғич ташкилотда ўтказилиб, жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича ҳамкорликда олиб борилган фаолиятга баҳо берилмоқда ҳамда 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан жамоа шартномасига тегишли қўшимчалар киритиб борилмоқда. Бу йиғилишларда юқори касаба уюшма ташкилотлари вакилларидан 923 нафари иштирок этди ва соҳага оид саволларга амалдаги қонунлар асосида жавоб берилди. Ташкилотларда йиғилишлар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

                Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими

Print Friendly, PDF & Email