Жамоа шартномаси муҳокамада

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пешкў туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 41-умумий ўрта таълим мактабида 2020-2022 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2020 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Юридик бўлими етакчи юристконсульти Ҳ.Чориев очди  ва жамоа шартномасининг тузилиши ҳамда унинг моҳияти ҳақида тўхталди. Йиғилиш кун тартибида Жамоа шартномасининг 2020 йилдаги ижроси, киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар масалалари кўриб чиқилди.

Мактаб директори Ф.Ёшиева ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти қўмитаси раиси О.Рахмоноваларнинг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномаси ижроси муҳокамаси юзасидан далолатномани комиссия раиси, мактаб ўқитувчиси О.Умарова ўқиб эшиттирди. Йиғилиш савол-жавобларга бой, музокаралар тарзида бўлиб ўтди.

 

Л.Баракаева

Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси

 

 

Print Friendly, PDF & Email