“Аёллар спартакиадаси” мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 12 март куни Бухоро ихтисослаштирилган  олимпия заҳиралари коллежида  корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида Хотин-қизлар ўртасида спорт турлари бўйича “Аёллар спартакиадаси” мусобақаларининг  вилоят босқичи  ўтказилди.

Мусобақалар стол тенниси, волейбол, шашка, шахмат, стритбол, енгил атлетика, дарст  спорт турлари бўйича ўтказилди.

“Аёллар спартакиадаси” мусобақалари вилоятда уч босқичда ўтказилиб, 1-босқич корхона, ташкилот ва муассасаларда, 2-босқич туман, шаҳарларда жорий йилнинг февраль-март ойлари ўтказилди, унда 750 та корхона ва ташкилотлардан 25200 нафар аёллар иштирок этишди.

Шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 312 нафар аёллар вилоят босқичига мусобақаларига қатнашди.

Спартакиаданинг  барча босқичларининг якунлари бўйича 1-,2-,3-ўринни эгаллаган ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Спартакиада  иштирокчилари “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг маҳоратли хаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”,“Энг ёш иштирокчи” номинациялари билан ҳам тақдирландилар.

.

                                                      

                                                       Бирлашма кенгаши матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email