Аёлларга эҳтиром

8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” мунособати билан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман бўлинмаси кенгаши  томонидан  тумандаги  1- умумий ўрта таълим мактабида “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” маввзусида маданий – маърифий  тадбир ташкил этилди. Тадбирга туман тармоқ ташкилотларида фаолият юритаётган 300 нафар  хотин-қизлар иштирок этишди.  Аёлларни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар янгради. Ўқитувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.  Тадбир якунида барча  аёлларга  касаба уюшмасининг эсдалик совғалари тарқатилди.

 

 

Ш.Шукуров

Туман бўлинмаси бухгалтери

Print Friendly, PDF & Email