Аёллар муаммоларини ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди

 2021 йилнинг 11 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши кичик мажлислар залида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган тарздаги видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

 Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев ва туманларга бириктирилган вакиллар иштирок этди.

 Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 февраль куни хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар, 2021 йил 5 март куни ушбу соҳа бўйича қабул қилинган Президент Қарори ва Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 4-сонли баёни ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ёшлар бирлашмаси раиси

Сардор Эргашев

Print Friendly, PDF & Email