Бухорода “Адлия сайли” ўтказилди

Жорий йилнинг   30 март куни Бухоро шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги “Фавворалар майдони”да  вилоят адлия бошқармаси ташаббусига кўра  “Адлия сайли” ўтказилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи маънавий-маърифий тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳам ўз бурчагини ташкил этиб, касаба уюшмалари фаолиятига оид кўргазма материаллари  билан иштирок этди.

Шунингдек, тадбир доирасида спортнинг 3 тури стол тенниси, дарст ва тош кўтариш бўйича мусобақалар ташкил этилди. Ғолибларга вилоят кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

 

                                                                                     Бирлашма матбуот котиби

 

Print Friendly, PDF & Email