“VETERAN” жангчи-фахрийлар рағбатлантирилди.

Бухоро давлат университетида   Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Афғонистонда халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатлар тугатилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан университетда фаолият кўрсатаётган, афғон уруши қатнашчилари бўлган 6 нафар профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларни табриклаш ва тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда  университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори, М. Даминов,  Ёшлар билаш ишлаш бўйича проректор А. Кадировлар иштирок этишди.

Афғон уруши қатнашчилари университет маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

                             Университет касаба уюшма қўмитаси раиси С.Қаҳҳоров

Print Friendly, PDF & Email