Бухоро давлат университетининг катта мажлислар залида 25 февраль куни университет маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси бажарилишининг 2020 йилги якунлари ҳамда шартномага 2021 йил учун ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга бағишланган университет жамоасининг йиғилиши университет раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масьул ташкилотчиси Р. Носирова иштирок этди. Йиғилишда университет ректори ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари ва жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссиянинг далолатномаси тингланди. Жамоа шартномасининг 2020 йилги бажарилиши қониқарли деб топилди. Шартноманинг пандемия шароитида талаб даражасида бажарилмай қолган бандларининг 2021 йилда бажарилиши ҳамда 2021 йил учун шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
БухДУ КУҚ раиси С. Қаҳҳоров