Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгашининг катта мажлислар залида “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб “Инқирозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш-барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда 46 нафар корхона, ташкилот ходимлари пандемия шароитида карантин талабларига риоя этган ҳолда иштирок этишди. Давра суҳбатида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раис ўринбосари М.Бобояров, вилоят Кенгаши раиси М.Олимов, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассис И.Бердиев, вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.Амоновлар сўзга чиқишди.Тадбирда корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 19 нафар 1-босқич ғолиблари вилоят Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассис И.Бердиев.