“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши ва 9204 ҳарбий қисм билан 2021 йил 4 январда ҳамкорликда 2021 йил давомида амалга ошириладиган тадбирлар режаси тасдиқланди.Ўқувчи-ёшларни ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш учун руҳан ва жисмонан тайёрлаш, уларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма — босқич тайёрлаш, ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилиш, ёш авлодда Давлат чегараларининг дахлсизлиги, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун масъулиятни янада кучайтириш мақсадида 9204 ҳарбий қисмда “Ёш чегарачилар” ҳарбий – ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.Ҳамкорликда имзоланган тадбирлар режасидаги бандни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши  томонидан  “Ёш чегарачилар” ҳарбий — ватанпарварлик мусобақаси  ғолибларининг  10 нафарига қимматбаҳо  совғалар топширилди.

 

 

 

                                            Маданий-маърифий ва спорт ишлари  бўлими

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Get insights into celebrities' personal lives and family dynamics at Star Family Life on muslimuzbekistan.net .