Доим ардоқдасизлар

                                                                        

1 – октябр “Устоз ва мураббийлар куни” ҳамда “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида байрам тадбирлари ташкил этилди. Тадбирда узоқ йиллар давомида энергетика соҳасида самарали меҳнат қилган, етук мутахассисларни тарбиялашда бениҳоя улкан ҳиссасини қўшган соҳа фидойилари, устозлар иштирок этдилар. Шунингдек, тадбир давомида энергетиклар учун спорт мусобоқалари ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан устозларимиз, энергетика соҳаси фахрийлари бугунги кундаги ўзгаришларни, соҳага берилаётган юқори даражадаги эътиборни кўриб, шодландилар ва бениҳоя хурсанд бўлган ҳолда  ёш энергетикларга, шогиртларига улкан муваффақиятлар тиладилар. Шу билан бир қаторда  ёшлик чоғлари қайтиб келса ўзларини яна электр энергетикаси соҳасида кўришларини ва ушбу соҳада меҳнат қилганликларидан бир умр шодланишларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Эрта тонгдан ташкиллаштирилган байрам тадбирида тўкин дастурхон тўшалди ва дастурхонга наҳор оши тортилди. 

Print Friendly, PDF & Email