Интилганга толе ёр

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий–спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалар Федерацияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан Бухоро шаҳрида спортнинг бадминтон тури  бўйича тармоқлараро спорт  мусобақаси ташкил этилди.

Мусобакада жамоалар ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар ва иштирокчилар вилояти Кенгаши томонидан муносиб тақдирландилар. Якуний натижаларга кўра,спортнинг бадминтон тури  бўйича 1-ўринни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси жамоаси, 2-ўринни Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси жамоаси ҳамда 3-ўринни Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси жамоалари қўлга киритишди. Мусобақада “Ғалабага бўлган интилиши юксак жамоа”, “Энг кекса иштирокчи”, “Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича иштирокчилар муносиб топилди.

                                             

Print Friendly, PDF & Email