КЕЛАЖАККА ИШОНЧ

        Бухоро шаҳридаги  Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол кўчасида яшовчи   Ашурова Меҳринисо бир неча йиллардан буён Россия давлатаида ишлаб келаётган эди. 2021 йилда Ўзбекистонга қайтиб, ишсиз қолган аёл  нима билан шуғулланишни билмай, оиласинининг  иқтисодий таъминоти ҳақида ўйлаб юрган бир пайтда маҳалла фаолларининг ташрифи уни жуда қувонтирди.  Меҳринисо  болаликдан чеварликни ўрганиб, қўлида гулдай ҳунари борлигини, ишини бошлаш учун сармояси йўқлигини айтганида, унга кредит олиб, иш бошлаш бўйича тавсиялар берилди.   “Аёллар дафтари ” га кредит олувчилар рўйхатига  киритилиб, тез орада  “Тадбиркор аёл ” ассоциациясига ўқишга таклиф этилди.  Тадбиркорлик сирларини ўрганиб,  кредит олиш учун барча ҳужжатларни расмийлашатирди.   АТИБ   “Микрокредитбанк“ томонидан унга  10 000000 сўм кредит ажратилди.  Тикув машинкалари харид қилиб, маҳалла ҳудудидан мўъжазгина хона олиб, иш бошлади. Тез орада яхши чеварнинг довруғи қўшни маҳаллаларга ҳам етиб бориб, мижозлар сони кундан кунга ортиб борди. Эндиликда Меҳринисо шогирдларни касб-ҳунарга ўргатиб, тикувчилик сирларини ёшларга ўргатмоқда.

         Бегона юртларда  меҳнат қилиб юрган эдим. Оллоҳга шукур, бугун ўз юртимда тадбиркор аёллар сафига қўшиляпман. Халқимга нафим тегаётганидан жуда хурсандман. Фарзандим ёнимда, ўз уйимдаман, келажакка ишонч билан қараяпман, орзуларининг барчаси рўёбга чиқишига ишонаман. Аёлга бундан ортиқ бахт керак эмас. Мана шундай савоб ишлар ташаббускори, биздек аёлларнинг ғамхўри  муҳтарам Президентимиздан миннатдормиз,- дейди   Меҳринисо Ашурова

Print Friendly, PDF & Email