Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш,шу билан биргаликда.тиббиёт ходимларининг нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.Маълумки, ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланиб келинади.
Шу муносабат билан Бухоро шаҳрида жойлашган маросимлар мажмуида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги муассасалар ходимлари учун байрам тадбири уюштирилди. Унда шифокорлар, ҳамширалар, фахрийлар иштирок этишди. Маросимда сўзга чиққан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳамза Сафаров ҳамкасбларини ушбу кун билан табриклаб, уларнинг бундан буёнги фаолиятларига зафарлар тилади.
Шунингдек, байрам тадбирида сўзга чиққанлар тиббиёт соҳаси ходимларини қутлаб, ўзларининг энг эзгу тилакларини билдирдилар. Файзли дастурхонда жам бўлган ҳамкасблар ноз-неъматлардан баҳраманд бўлиб, дилдан суҳбат қурдилар. Даврада янграган дилтортар тароналар эса тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Якунда бирлашма бошланғич касаба уюшмаси томонидан фаол тиббиёт ходимлари ва фахрий устозларга ташаккурномалар ҳамда совғалар топширилди.