Байроғим-фахрим

   18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейига Бухоро “Мурувват” аёллар интернат уйида  яшовчи аёллар ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар академик лицейда ташкил этилган Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг “Жасорат”  тарихий музейида бўлиб, музейдаги тарихий экспонатлар, кўргазмалар билан танишдилар.  

.“Байроғим-фахрим” деб номланган давра суҳбатида “Мурувват” уйи яшовчилари ҳам Давлат байроғи хақида шеьрлар айтишди. Ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда бевосита Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг вакиллари ҳам иштирок этишди.

      Академик лицей ўқувчи қизларининг байрамона табриги, тақдим этилган видеороликлар, спортчи ўқувчиларнинг кўргазмали чиқишлари “Мурувват” уйи яшовчиларига жуда  катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email