9 ноябрь куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Инсон қадри — бош мезон” номли давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида охирги беш йиллик ичида касаба уюшмалари тизимида юз берган ўзгаришлар, устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида видеороликлар намойиши ташкил этилди, муҳокама давомида келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгиланиб олинди. Тадбир якунида соҳада намунали фаолият юритиб ютуқларга эришган бир гуруҳ фаоллар фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.