Янги Ўзбекистонда -янги касаба уюшмаларининг ўрни ва роли

Ўзбекистон таълим ва ходимлари касаба уюшмаси Бухоро туман кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилот раислари билан «11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни»байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.Тадбирда Ўзбекистон таълим ва ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.К.Носирова, Бухоро туман ХТБ мудири Ш.Ҳ.Садуллаев, Туман кенгаши фахрийси Р.Б.Ҳамроев, Республика маърифат ва маънавият маркази Бухоро туман бўлинмаси ходими Ж.Аслоновлар иштирок этдилар.Тадбирда «Янги Ўзбекистонда-янги касаба уюшмаларининг ўрни ва роли» тўғрисида маъруза ҳамда бошланғич ташкилотлар томонидан тайёрланган     “Касаба уюшмалари – Ватан равнақи, халқ  манфаати йўлида” мавзусида видеороликлар намойиши ўтказилди. Ғолиб ва иштирокчиларни байрам муносабати тақдирлаб, ташаккурнома эсдалик совғалари берилди.

Print Friendly, PDF & Email