Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлигида 11 ноябрь-Касаба уюшмалари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон-Янги касаба уюшмалари!” шиори остида маданий-маърифий бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосарлари, секторлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, касаба уюшмалари фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат 250 нафар иштирокчи қатнашди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Й.Жумаев, Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ш.Мингалиев йиғилганларни қутлаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида касаба уюшмалари ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 20 октябрдаги 4-17 “с”-сонли қарорига асосан Бухоро вилоятидан касаба уюшмалари тизимида фаолият юритиб, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фаоллар, фахрийлар ва ҳамкорларнинг 60 нафарига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан таъсис этилган “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони тантанали топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилган “Энг яхши сектор раҳбари” танлови Республика босқичи иштирокчиси Ш.Саломов, “Энг яхши маҳалла раиси” танлови иштирокчиси С.Жумаев, “Касаба уюшмалари мукофоти лауреати” танлови иштирокчиси У.Ҳамроеваларга ташаккурнома ва 30 млн.сўм пул мукофоти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати Республика кўрик-танлови 2-ўрин соҳиби, Пешку туманидаги 21-мактабнинг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Ф.Рахмоновга диплом ва 20 млн.сўм пул мукофоти тантанали топширилди.