Меҳнат муҳофазаси — ходимлар манфаати учун!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 07/91-19-сонли топшириғи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил 25 августдаги БМ-09/1022-4-сонли хати ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгашининг “2021-2022 йилларда тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, ходимларга меҳнат шароитларини янада яхшилаш билан бир қаторда уларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билим ва кўникмаларини оширишга  қаратилган чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 28 октябрь куни Бухоро Солиқ техникумида навбатдаги ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур семинарда 60 нафарга яқин Бухоро солиқ техникуми ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.

Семинар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси А.Амонов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши мутахассиси Н.Файзиев ҳамда Бухоро солиқ техникуми бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси С.Болтаевлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этдилар ва маъруза якунида ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Print Friendly, PDF & Email