“Халқ фаровонлиги йўлида биргамиз”

2021 йил 6 ноябрь куни таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмаси Кенгаши томонидан 11 ноябрь «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан тармоқ  ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган хотин-кизлар ўртасида  спортнинг волейбол тури бўйича «Касаба уюшмаси кубоги» учун мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақаларга 120 дан ортиқ  ходимлар иштирок этдилар. Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни  123-мактаб-интернат, 2-ўринни 42-умумтаьлим мактаби, 3-ўринни 14-умумтаьлим мактаби жамоалари эгалладилар. Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари  диплом ва эсдалик совғалар  билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email