Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига табрик йўллаб, ҳар йили 11 ноябр санасини “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилашни таклиф этган эди. Бу таклифни бутун халқимиз катта қувонч билан кутиб олганига бир йил бўлди. Бу эса касаба уюшма ташкилотларининг жамиятимиз ҳаётида мавқеи ошиб бораётганидан далолат беради. 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши томонидан “ Фатҳобод” ресторанида 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ўтказилган “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” деган ғояни ўзида мужассамлаштирган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ўтказилган “Касаба уюшмалари – Ватан равнақи, халқ манфаати йўлида” мавзусидаги видеороликлар танлови ғолиблари ва совриндорларига вилоят кенгаши томонидан эсталик совғалар ҳамда дипломлар топширилди.