Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлигида “Янги Ўзбекистон-Янги касаба уюшмалари!” шиори остида маданий-маърифий бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 20 октябрдаги 4-17 “с”-сонли қарорига асосан Бухоро вилоятидан касаба уюшмалари тизимида фаолият юритиб, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган фаоллар, фахрийлар ва ҳамкорларнинг 60 нафарига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан таъсис этилган “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони тантанали топширилди.