Кўнгилларга шодлик улашиб

      Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади. Ҳар йили 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни”нинг  нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

       Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан 3 декабр “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Хеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акцияси доирасида бир қатор хайрия тадбирлари ташкил этилди. Жумладан, Бухоро шаҳридаги 24-махсус мактаб-интернат 30 нафар ходимлари, тармоқ ташкилотларида фаолият кўрсатаётган 50 нафар ногирон фарзандли ходимлар шунингдек,Бухоро мурувват ногиронлар учун болалар интернат уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиниб, уларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус совғалар ажратилди.

 

Print Friendly, PDF & Email