“Менинг Президентим” – ижодкор ёшларни кашф этди

       Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалариФедерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 18 ноябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақанинг дастлабки босқичларига жорий йилнинг 22 ноябрь куни старт берилган эди. Унда воҳамиздаги 526 та мактабдан18248   нафар 10-11-синф ўқувчилари ўз ижодий ишлари билан фаол қатнашдилар.Иштирокчилар “Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда” мавзусидаги эсселари билан танловда иштирок этишди. Энг юқори балларни қўлга киритган 524  нафар ўқувчи танловнинг туман, шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.  Иккинчи босқич 6-13 декабрь кунлари ўтказилиб,   ғолиблар «Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар» мавзусидаги иншоларини ҳакамлар ҳайъати ҳукмига ҳавола этдилар. Улар орасидан сараланган энг муносиб 13 нафар ўғил-қизвилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

 

Вилоят босқичи очилиш маросимида сўз олганлар мамлакатимизда  Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёш авлод камолотидаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб, биринчи марта бўлиб ўтаётган мазкур танлов қатнашаётган барчани муборакбод этдилар ва танлов ишига муваффақият тиладилар.

Шундан сўнг ўқувчилар олдиндан ҳозирлаб қўйилган компьютер хоналарида мавзу юзасидан ўзларининг электрон тақдимотларини уч соат давомида тайёрладилар. Иккинчи босқич ушбу тақдимот ҳимоясига бағишланди.

         Бугунги танловда Президентимиз томонидан олиб борилаётганташқи ва ички сиёсат мавзусига бағишланган “Келди юксакларни кўзламоқ даври” номли слайд тақдимоти билан иштирок этдим, — дейди Ғиждувон туманидаги 65-ИДУМИ ўқувчиси Жўрабек Жабборов. – Қолаверса, мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мен истиқомат қилаётган Ғиждувон заминида улкан ўзгаришларга сабаб бўлаётгани ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтдим. Масалан, биз илгари Оқработ қишлоғидаги кичикроқ умумий ўқув биносида дарс жараёнларига қатнашар эди. Яқин йилларда мактаб интернатимиз туман марказидаги замонавий бинога кўчирилди. Замон талаблари асосида жиҳозланган синфхоналар, ётоқхона ва ошхоналар биз учун ҳозирлаб қўйилди. Бу ҳам биз ёшларга Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яққол намунасидир.

       Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда кечган танловда биринчи ўрин қаҳрамонимиз Жавоҳир Жабборовга, 2-ўрин Бухоро шаҳридаги 38-мактаб ўқувчиси Шохрух Қудратовга ҳамда 3-ўрин Жондор тумани вакили Жасмина Тўраевага насиб этди. Якунда барча иштирокчилар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email