Мехрга ташна қалблар қувончи

       3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни  деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама  қўллаб қувватлашдан иборатдир.

      Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ушбу сана олдидан кўнгли ярим болажонларимиз холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериш ишлари бошлаб юборилди.

         Меҳр-мурувват ойлиги доирасида “Мурувват” уйи тарбияланувчилари учун  хайрия концерт дастури ҳамда  спорт  соғломлаштириш мусобақаси ташкил этилди. Тадбир давомида турли хил кўнгил очар куй қўшиқлар, айниқса қўғирчоқ театри ходимларининг ўзгача чиқишлари болажонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

       Меҳр-мурувват ойлиги доирасида мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида Бухоро вилоят Кенгаши  ходимлари томонидан “Мурувват” уйи ҳудудида 100 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари  ўтқазилди.

       Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ўтказилаётган бундай эзгу ишлар юртдошларимиз ўртасида меҳмурувват, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, саховатпешалик ва шукроналик каби юксак фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилаётир.

Print Friendly, PDF & Email