Асримиз вабоси

          1 декабрь бутун жахон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан Бухоро Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат Саломатлиги техникумининг юқумли касалликлар фан кафедраси ўқитувчиси, техникум касаба уюшма қўмитаси раиси Истамова Дилфуза Максудовна илмий-амалий конференция ўтказди. Конференцияда коллежнинг 260 нафар талабалари иштирок этишди. 

      Конференцияда Республика ихтисослаштирилган наркология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали суд экспертиза бўлим мудири А. А. Итолмасов, Бухоро ОИТСга қарши кураш Маркази врач эпидемиологи Умарова Ф. Т.  ҳамда Бухоро Давлат Тиббиёт олийгохининг Юқумли касалликлар ва фтизиатрия фан кафедараси тиббиёт фанлари доценти Жумаев О.М. лар иштирок этиб, ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Мутахассислар томонидан ҳар бир инсон ОИВ инфекцияси ва ОИТС хасталиги бўйича нималардан хабардор бўлиши, профилактика учун нималарга риоя қилиши кераклиги хусусида батафсил маълумот берилди.

Асримиз вабоси бўлган ОИТС, гиёҳвандлик балодан халқимизни ва келажак авлодни халос этиш, уларни моддий-маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек умумбашарий хайрли ишларда барчанинг бирдек фаол бўлишига чақирилди.
Print Friendly, PDF & Email