“ Менинг Президентим” танлови

      Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғоя ва Ватанга садоқат, эртанги куни ва истиқболига дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таьлими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда  умумтаьлим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида  “Менинг Президентим” мавзусида танлов эьлон қилинди.Танлов тўрт босқичда ўтказилади, мактаб босқичида “Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда” мавзусида эссе ёзиш, туман босқичида “Янги Ўзбекистон –янги имкониятлар” мавзусида иншо ёзиш, вилоят ва республика босқичларида “Менинг Президентим” мавзусида тақдимот тайёрлаш ва уни 15 дақиқа давомида ҳакамлар ҳайьатига тақдим қилишдан иборат.

      Шу кунларда танловнинг биринчи босқичи Республикамизнинг барча умумтаьлим мактабларида бўлиб ўтмоқда, жумладан    Жондор туман халқ таьлими бўлимига қарашли  барча умумтаьлим мактабларида ҳам  танлов график асосида ташкил қилиниб, кўтаринки руҳда ўтмоқда. Танлов жараёнида ўқувчиларимиз Янги Ўзбекистонда кузатилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланиш жараёнларини  қандай қабул қилинаётганликлари, уларнинг келажакка  бўлган ишончи, фикрлаш ва нотиқлик кўникмаларини ўзларида яна бир бор синовдан ўтказишга имкон бўлмоқда.  

Print Friendly, PDF & Email