Жасур ўғлонлар хотираси мангу абадий

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгашининг тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва унга асосан турли маданий- маърифий тадбирлар ташкил этилди.

   14 январь  куни мотамсаро Она ҳайкали сиймоси остига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бунда Вилоят Ички ишлар, 9116-сон, 9204-сон, 28803-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилоят бошқармаси, Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда тармоқ тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар иштироки таъминланди.

Print Friendly, PDF & Email