Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш, касаба уюшмаси аъзолари ўртасида миллий ғоя тарғиботи ҳамда маънавий-маърифий йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида меҳнат жамоаларида турли мавзуларда маърифат соатлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, кадастр агентлиги ҳамда давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармаларида навбатдаги маърифат соати бўлиб ўтди. Унда қатнашчиларга Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ҳақида тушунтириш берилди. Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллалар кўмагида ҳал этиш, таълим муассасаларидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилиши режалаштирилган олдинда турган вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, маърифат соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам сўз борди.