Яхшиларнинг номи дилларда мудом

  Бухоро давлат университетида  узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган намунали ходим, афғон уруши қатнашчиси Олим Шариповнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан унверситетнинг кичик мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси «Ветеран» жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасининг Бухоро вилояти бўлими бошлиғи ўринбосари Рўзиев Ахтам Эргашович, университет маьмурияти ходимларни ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси С.Қ. Қаҳҳоровлар иштирок этишди.

Йиғилишда О.Шарипов «Афғон уруши фахрийси» ордени (кўкрак нишони) ва университет маьмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тақдирлашдан сўнг О.Шарипов ўзининг уруш давридаги хотиралари ҳақида йиғилганларга маьруза қилди.

Print Friendly, PDF & Email