Яшилликка буркансин олам

     Яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш юртимизда бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

     Бу борада вилоятимизда ҳам уюшқоқлик билан ишлар давом эттирилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан лойиҳа доирасида Бухоро шаҳридаги Алишер Навоий шоҳ кўчасида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтказилди. Ерга қадалган дуб, эман, тут, ёнғоқ сингари 700 дан зиёд ниҳол баҳорда куртак ёзиб, шаҳримиз кўчаларини яшилликка буркайди.

Print Friendly, PDF & Email