Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази, Бухоро вилоят авлат хафвсизлик хизмати бошқармаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази биносида 8-март ҳалқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан марказ ўқувчилари иштирокида “Балли қизлар” беллашуви ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши раиси Б.Бахромов, Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими ходими Г.Хаджаева, Бухоро шахридаги ишга марҳамат мономаркази директори С.Сиддиқовалар иштирок этдилар.
Тадбирда қизлар учта шарт бўйича беллашдилар ва тадбир якунида барча иштирокчилар номинациялар бўйича касаба уюшмаси совғалари билан тақдирландилар.