Аёл борки олам мунаввар

      2022 йил 7 март  куни Бухоро мухандислик технология институтида 8 март «Халқаро хотин қизлар куни» муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди. Тадбирни касаба уюшмааси раиси Ш.Очилов кириш сўзи билан очиб меҳнат жамоасидаги аёл ходимлар ва талаба қизларни самимий табриклади. Шунингдек  жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган ва юқори илмий натижаларга эришган 50 нафар аёл ходималарни касаба уюшма ташкилоти қимматли совғалари билан рағбатлантирилди.

. Институт маъмурияти томонидан  300 нафар талаба қизларга байрам муносабати билан бадиий китоблар совға қилди ва 3 нафар кам таъминланган бемор аёл хонадонига манзилли байрам табриги ташкил этилди. Меҳнат фахрийларидан 35 нафар аёл устозлар хонадонига жамоа номидан   байрам табриклари етказилди. Шу куни  касаба уюшмаси ташаббуси билан эълон қилинган «Аёллар муруваат уйига — хайрия » тадбири  ўтказилиб мехнат жамоси томонидан 50 нафар мурувват уйи ногиронларига 2200 000 сўмлик  байрам совғалари етказилди.

Print Friendly, PDF & Email