Йил сарҳисоби

      Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши I Мажлиси ўтказилди. Мажлисга вилоят Кенгаши раиси И.Ҳодиев раислик қилди.

     Вилоят Кенгаши Мажлисида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгашининг 2021 йил давомидаги фаолияти якунлари ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят Кенгаши Раёсат аъзолари таркибини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Вилоят Кенгаши раиси йил якунлари бўйича қилган ҳисоботида амалга оширилган ишлар билан бирга фаолиятда йўл қўйилган камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтилди ҳамда  2022 йилдаги амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан таклифларини билдирди. Таклифлар Кенгаш аъзолари томонидан музокаралар жараёнида муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Мажлис якунида Республика Кенгашининг бош бухгалтери Қодиров Алишер Холматович ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Print Friendly, PDF & Email