“БухДУда жамоа шартномаси муҳокамаси ўтказилди”.

      Жорий йилнинг 25 март куни Бухоро давлат университети катта мажлислар залида университет маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида
2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунлари ва шартномага 2022 йил учун қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга бағишланган университет раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ходимлари иштирокида конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари М.Ҳ. Бабаяров ҳамда Республика кенгашининг Бухоро вилоти бўйича масъул ташкилотчиси Р.К. Носировалар иштирок этишди.

Конференция йиғилишида университет ректори ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботлари, шунингдек, хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси ҳисоботи ҳамда жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссиянинг далолатномаси тингланди. Жамоа шартномасининг 2021 йилги бажарилиши қониқарли деб топилди. 2022 йил учун шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

Print Friendly, PDF & Email