Жорий йилнинг 4 март куни «Шохруд» АЖ жамоаси ходимлари билан биргаликда жамоа шартномасининг 2021 йил якунига бағишланган Конференцияси бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши ижтимоий суғурта бўлими мудири Х.Б. Рўзиева, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси О.А.Рахмонов ҳамда тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси М.Н.Шариповлар қатнашдилар. Йиғилиш давомида иштирокчиларга соҳа вакиллари жамоа шартномасининг афзалликлари тушунтирилди ва муаммоли саволларга жавоб йўлланди.