Сектор рахбари кубоги

          Она диёримизда фасллар келинчаги бўлмиш баҳор кезмоқда, табиат уйғонмоқда. Борлиқдаги яшариш, янгиланиш озод ва обод Ватанимизга Наврўзи олам кириб келаётганидан дарак беради. Эзгулик, муҳаббат хайр-у саховат шафқат ва шафоат айёми қалбларга олам-олам сурур, янги-янги орзу хаваслар бахш этади. Юртимиз тинч ва осойишта, халқимиз сиҳат-саломат ва бардам, салмоқли ютуқлари мўл-кўл орзулари, эзгу тилаклари-ю ниятлари ила Наврўзга қадам қўймоқда. “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Когон туман солиқ секторида фаолият юритаётган ишчи ходимлар  ўртасида “Сектор рахбари кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчиларнинг  қимматбаҳо совғалари билан  тақдирландилар.Ушбу тадбир барчага бирдек байрамона кайфият бахш этди.

Print Friendly, PDF & Email