Меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар

Бухоро давлат университетининг ката мажлислар йиғингоҳида Бухоро давлат  университети  профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари билан Ўзбекистон Республикаcи Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни талаблари асосида “Меҳнатқонунчилигидаги ўзгаришлар” мавзусида университет маьмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ўқув семинари ўтказилди.     

Ўқув семинарда университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори в.в.б. Р.Ғ.Жумаев, Бухоро вилояти бандлик бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори Ҳ.Қ.Иброхимов, университет Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлим бошлиғи Ф.Ф.Болтаев, университет касаба уюшма қўмитаси фаоллари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлардан жами 300 нафар ходимлар иштирок этди.      

        Университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори в.в.б.Р.Ғ.Жумаев семинарни очиб, қатнашчиларни семинар мавзуси, ўтказиш асослари, асосий мақсади, ташкилотчилар ҳамда олиб бориш тартиби билан таништирди.

Бухоро вилояти бандлик бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори Ҳ.Қ. Иброхимов, Ўзбекистон Республика Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни талаблари асосида “Меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар” тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, Бухоро вилоят Прокуратурасининг 2021 йил 16-сентябрдаги 10.1-47.1/21-сонли хатига асосан Бухоро давлат университети фаолиятини 2021 йил 20 сентябрдан
26 ноябрга қадар ўрганиб чиқиш пайтида аниқланган камчиликлар ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик чоралари тўғрисида маълумот берди.  Семинар давомида  иштирокчилар ўзларининг  қизиқтирган саволларига масьул ходимлар томонидан жавоб олдилар.  Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Ф.Ф. Болтаев сўзга чиқиб, университетда меҳнат муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган ишлари, мажбурий суғурта, иш жойлари аттестацияси, тиббий кўрикдан ўтиш, меҳнат муҳофазаси бўйича ишлаб чиқилган йўриқномалар, иш жойида меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома ўтказиш тартиблари, бу йўриқнома ўтказиш бўйича масъул раҳбарлар ва ходимлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

БухДУ фуқаро ва меҳнат муҳофазаси

бўлими бошлиғи Ф.Ф. Болтаев

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email