Халқаро алоқалар мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши мажлислар залида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилганлигининг 25 йиллик юбилей тантаналари муносабати билан Умумроссия нефт-газ саноати ва қурилиш ходимлари касаба уюшмаси,» Қозоғистон энергетика тармоқ касаба уюшмаси” Жамоат бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефт- газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида дўстлик учрашуви ва Меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Дўстлик учрашувида Халқаро Конфедерацияси Президенти, Умумроссия нефт-газ саноати ва қурилиш ходимлари касаба уюшмаси раиси Корчагин Александр Викторович, Умумроссия нефт-газ саноати ва қурилиш ходимлари касаба уюшмаси раисининг ўрибосари, “Қозоғистон энергетика тармоқ касаба уюшмаси” жамоат бирлашмасининг раиси Бекбас Оразбек Тельбаевич, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу саноат корхонасининг айни пайтда вилоятимиз қирилиши, ижтимоий объектларни барпо этиш Қоровулбозордек чўл иқлимини ободонлаштириш ва бу ердаги аҳолига қулай турмуш шароитини яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолияти ҳамда ишчи ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар алоҳида эътироф этдилар.

Тадбир сўнгида  ҳамкорлар томонидан Меморандум имзоланди.

Print Friendly, PDF & Email