Мехр унитилмайди

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Бухоро вилояти кенгаши томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Аъзолик афзалликлар бўйича олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 44 та нодавлат ташкилот касаба уюшмасига жалб этилиб, уларда меҳнат қилаётган 717 нафар ходим манфаатлари ҳимояга олинди.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дастури доирасида 55 нафар пенсия ёшидаги ходимга пенсияга чиқишидан олдин, 54 нафар ходимга юбилей саналари муносабати билан бир йўла моддий ёрдам кўрсатилди.

224 нафар ишламайдиган пенсионер, 32 нафар  ногиронлиги бўлган шахс ва ўзгалар парваришига муҳтож кишилар байрамлар арафасида моддий қўллаб-қувватландива  кам таъминланган оилаларнинг 420 нафар вакилларига моддий кўмаклашилди.

Соҳа ходимлари ўртасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда турли хил кўрик танловлар, соҳлом турмуш тарзини кенг тарғиб этувчи спорт мусобақалари ўтказилди.

Касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” дастури доирасида тизимда фаолият олиб бораётган 7028 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг  оила аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва тарихий қадамжоларга саёҳатлар ташкиллаштирилди. Шундан 6200 нафари вилоятимиз бўйлаб, 828 нафари эса Тошкент, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё  вилоятларига саёҳатлар ташкил этилди.

            Тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган кам таъминланган, кўп болали, ижтимоий ҳимояга муҳтож 420 нафар оилаларнинг фарзандларига ўқув қуроллари берилди.

Байрам саналари муносабати билан тармоқ тизимидаги барча тиббиёт муассасаларида маданий-маърифий ва хайрия тадбирлари ташкил этиб келинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email