Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик

2023 йил 7 ноябр куни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” тантанали нишонланди.

“Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” шиори остида ўтказилган тадбирда 140 дан ортик касаба уюшма фаоллари иштирок этишди. Тадбирни бўлинма кенгаши раиси Д. Аралова очиб, барча иштирокчиларни сана муносабати билан қутлади. Тадбир давомида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан ташкилотларда фаолият кўрсатаёган касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида “Касаба уюшмаси билимдони” кўрик-танлови ташкил қилинди.

Танловда жамоалар  5-та шарт асосида беллашдилар.  Танлов ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, “Адолат етакчилари” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб “Касаба уюшмаси билимдони” Кубогини қўлга киритди.

Ғолиб ва иштирокчилар касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар. Мазкур тадбир касаба уюшма қўмитаси раисларининг билимларини мустаҳкамлаб, келгусида жамоат ишини янада самарали олиб боришлари учун мустаҳкам замин яратади.

Print Friendly, PDF & Email