Санъат — эзгуликка чорлайди

Театр санъати одамларнинг ҳаётга бўлган эстетик ва ахлоқий муносабатини шакллантиради, уларнинг ҳаёт мазмунини бойитади. Инсон кўзгуга қараб ўзининг кўринишидаги камчиликларини йўқотгани каби театр жамиятдаги нуқсонларни йўқотишга, турмушимизни янада обод бўлишига хизмат қилади.  Касаба уюшмалари вилоят кенгаши томонидан ходимларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш,  уларни маънавий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида бугун, вилоят мусиқали драма театрида  Муқимий номидаги  Ўзбекистон давлат мусиқали театри репертуаридан ўрин олган “Қайтар дунё” спектакли намойиши бўлиб ўтди.

Мазкур спектакл муаллиф Х. Хурсандов ижодига мансуб бўлиб, ролларни  Муқимий театрининг таниқли,  маҳоратли актёр ва актрисалари Тоҳир Раҳимов, Умид Шодмонов, Турсунбой Пржонов, Қобил Умиров, Одина Ғозиева, Дилором Сафоева, Турғун Бекназаров, Меҳри Бекжонова, Азизхон Латиповлар  томонидан намойиш этилди. Мазкур пеъсада инсон қадри, фарзандлар тарбияси, ота-оналаримизга нисбатан мехр-оқибатли бўлиш ҳақида ҳикоя қилинди. Томошабинларимиз меҳр тушунчасига муҳаббат, садоқат, оқибат каби тушунчалар ҳамоҳанг бўлиб, буларнинг ҳар бирида халқ донишмандлиги ва миллий қадриятлар ўз ифодасидан яна бир бор баҳраманд бўлдилар.

Турли соҳаларда фаолият  олиб бораётган ишчи-ходимлар спектаклда қатнашган театрнинг етук актёр ва актрисалари ижроларидан бахраманд бўлишиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди. Ҳамда шундай маданий ҳордиқни ташкиллаштирган касаба уюшмаси вилоят кенгашига ўз минатдорчиликларини билдиришди.

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email