Коррупция – жамият учун хавфли иллат

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида бевосита коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Мазкур чора-тадбарлар ижросини самарали ташкил қилишга қаратилган қатор тадбирлар  барча ташкилот ва муассасаларда жорий этилмоқда.

Жумладан, бугун вилоят кенгашида  аппарат масъул ходимлари, тармоқ масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмиталар, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич ташкилотлар раислари, мутахассислари иштирокида “Коррупция – жамият учун хавфли иллат” мавзусида  тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбирни вилоят кенгаши раиси М. Олимов коррупцияга қарши курашнинг сифат ва сон жиҳатдан мутлақо янги даражага кўтарилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси маҳсулидир. Жумладан, давлат раҳбарининг жамиятни «ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш» зарурияти ҳақидаги фикрлари ва  бу борадаги амалга оширилаётган ишлар, коррупция —  шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши ҳақида таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида иштирокчиларга жамият учун хавфли  иллат саналган коррупцияга оид видео ролик намойиш этилди.

Ташкил этилган мазкур тадбирда 100 дан ортиқ ходимлар иштирок этди.

 

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email