Муҳим вазифалар таҳлили

Бугун, вилоят Кенгашида кенгашнинг Ижроия қўмитаси аъзолари, аппарати ходимлари, тармоқ масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмиталар, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич ташкилотлар раислари, масъул ходимлари ва ҳисобчилари иштирокида вилоят Кенгашининг катта мажлислар залида Кенгашнинг 11-Ижроия қўмитаси йиғилиши  бўлиб  ўтди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари мазмун-моҳиятини барча даражадаги касаба уюшма ташкилотлари ва бўлинмаларига етказиш тўғрисида  кенгаш раиси М.Олимов сўзга чиқди.

Йиғилиш давомида юртбошимиз томонидан қабул қилинган бир қатор янги қарорлар ва уларнинг мазмун моҳияти  таъкидлаб ўтилди.

     Мазкур йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят кенгашининг масъул ходимлари томонидан ўтган давр мобайнида тизимда олиб борилаётган ва келгусида режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсонга  эътибор ва сифатли таълим йили Давлат  дастури амалга оширилишини таъминлаш жараёнида тизимда олиб борилган ишлар таҳлил қилинди.

Йиғилишда касаба уюшмалари томонидан йўл қўйилган хато-камчиликлар айтиб ўтилиб, келгусида уларни бартараф этишга таалуқли таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Вилоят кенгаши раиси М. Олимов соҳада амалга ошириладиган ишларга батафсил тўхталиб ўтди ва уларнинг ижросини  таъминлаш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берди.

Print Friendly, PDF & Email