Алишер Навоий ва Бобур мероси —маънавий хазина

Халқимиз маънавий дунёсининг юксалишига улкан ҳисса қўшган икки буюк шахс – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан вилоят касаба уюшмасида “Алишер Навоий ва Бобур мероси —маънавий хазина” мавзусида маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмаси раислари ҳамда касаба уюшмаси фаоллари, талаба ёшлар ва оммавий ахборот вакиллари  иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда вилоят кенгаши раиси М. Олимов томонларидан Ҳазрат Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёт йўлалари, бу икки буюк сиймоларнинг ақл-у заковатлари, амалга оширган эзгу амаллари ҳақида ўқиган маърузалари орқали етказган маълумотлари ҳар бир томошабин учун жудаям қизиқарли ва кейинги фаолиятлари учун дастурил амал бўла олди десак, муболаға бўлмайди. Аҳамиятлиси у кишининг маърузалари орқали янги  маълумотларнинг берилиши ҳар бир  иштирокчига манзур бўлди.

Шунингдек тадбир давомида  БДУ филология факултети талабалари томонидан кўрсатилган юксак маҳорат ила ижро этган саҳна кўринишларию, айтилган ғазал ва рубоийлар томошабинларга хуш ёқди. Иштирокчи сўзга чиққан  меҳмонлар томонидан ҳар икки ижодкор дунё адабиёти тарихида жуда катта ўрин тутиб, халқпарвар давлат арбоби сифатида жамиятда тутган юксак мавқеи жиҳатидан ҳам, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт аҳлига кўрсатган ҳомийлиги жиҳатидан ҳам ўхшаши йўқ сиймо, улар бугун ўзбек халқининг миллий ифтихорига, адабий, маънавий камолот тимсолига айланганлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида икки буюк шахс – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига оид саволлар йўлланди ва  фаол иштирокчиларга вилоят кенгашининг  китоблар тўплами совғалари топширилди.

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email