Бухоро вилоят кенгаши аппарат ишчи-ходимлари шунингдек тармоқ касаба уюшмалари фаоллари ҳамда касаба уюшмаси аъзолари “15 – февраль Саратон касаллигига чалинган болалар куни” муносабати билан вилоят қон қуйиш марказида ташкил этилган “Мен донорман” донорлик акцияси доирасида қон топшириш ишларида фаол иштирок этди.
Ихтиёрий равишда қон топширишга келган кўнгиллилар дастлаб малакали шифокорлар кўригидан ўтиб, тегишли тартибда қон топширдилар. Ушбу акция давомида топширилган қон препаратлари онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун юборилиши белгиланган.
Ўзига хос инсонпарварлик намунаси бўлган бу каби тадбирлар замирида беморлар ҳаётини сақлаб қолишдек улкан ва хайрли иш турибди. Шу боис, унда иштирок этган ҳар бир инсон мазкур хайрли ишга дахлдордир.
Маълумот учун, мазкур акция 5 кунга қадар давом этади.